Палов сўзин ўзиёқ,
Уйғотади иштиёқ.
Хатто қорни тўқ инсон,
Паловга топар имкон.
Сийпаласанг капгирда,
Гурунч кўкка сапчирда.
Хушбўй хиди оламни
Тутар, чорлаб одамни.
Уни сузиб товоққа,
Чоғланамиз емоққа.
Енгимизни шимариб,
Аччиқ чойдан симириб,
Борамиз марра томон,
Уни қўймаймиз омон.
Яна бўлса келтирсин,
Ўлдирса ош ўлдирсин!…
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ