Минг йилларга боргандир ёши,
Булутларни «силайди» боши.

Бахору-ёз турар кўкариб,
Ўзи бир оз қолибди қариб.

Гуллаганда бахор фаслида,
Боларилар «ўйнар» гулида.

Қуш уяси бехисоб унда,
Офтоб нури «мехмон»да кунда.

Соя-салқин қилади ёзда,
Умри ўтар шундай алфозда.

Танасига етмайди қулоч,
Шундай улкан — садақайрағоч!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz