Агар қишда қор ёғса қалин,
Кимга қулай ва кимга қийин?
Хурсанд бўлиб дехқон бу холдан,
Умид қилар катта хосилдан.
Демак агар хосил бўлса мўл,
Мўл хосил — бу, тўқчиликка йўл.
Таъмирталаб, кимнидир томи,
Ёғин ёғса, йўқдир ороми.
Ниначидай, ёзни бериб бой,
Қарабсизки, энди холи «вой».
Не дейишни билмайсан киши,
Ха, майли, бу — табиат иши!…
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ