«Аттанг»… (шеър)

Нураган ва эски бир девор,
Қад кўтариб турарди аранг.
Уй эгаси нахот бехабар,
Тиранчиқ хам қўймабди қаранг.

Ёмғир қуйди бир куни «саваб»,
Девор холи бўлди жуда танг.
Сўнг «гуп» этиб, тушди ағанаб,
Уй эгаси дер эди: -«Аттанг!».

Минг афсуски, кундалик хаёт,
«Аттанг»ларга сероб жуда хам.
Афсус қилиб, чекмасдан фарёд,
Харакатни бошланг сиз илдам!…

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ