Кемага тушганнинг бир бўлур жони,
Шу хақда сўзлайлик. қулоқ бер қани!

Кемамас, қайиқда — икки қадрдон,
Ўтириб, сузишди, қирғоққа томон.

Дарё ўртасига етганда улар,
Қайиқда афсуски, тешик кўрдилар.

Қирғоққа етишга хали анча бор,
Уларга бу пайтда ким келади кор.

Одамлар узоқда, бўлмас чақириб,
Чақира олишмас, хатто бақириб.

Хеч кимса уларга беролмас ёрдам,
Сув эса қайиққа тўларди бу дам.

Донороқ шериги, деди: -«Барибир,
Кемага тушганнинг доим жони бир.

Бу мушкул ахволдан чиқамиз бирга,
Албатта қадамни қўямиз ерга!

Қайиқнинг сувини сочиб турсанг сен,
Сохилга хайдайман, эшкак эшиб мен,

Ва шунда хатардан қутулиш мумкин!».
Шериги бу гапга кўнмади лекин:

-«Сен ўзинг бошладинг, мени сайрга,»
Келмоқчи эмасдим, сен билан бирга,

Қайиқ тешик бўлса, бирор чора қил,
Ўлсам жавобгарсан, буни яхши бил!».

Дўстининг сўзини олмай қулоққа,
Бир зумда сув тўлди, буткул қайиққа.

Дод-фарёд, ноладан чиқмади фойда,
Сувга ғарқ бўлдилар, худди шу жойда!…

Доноси нодоннинг қолди касрига,
Бирга ғарқ бўлишди, сувнинг қаърига.

Хамрохинг гар нодон бўлса унутма,
Сафаринг бехатар бўлишин кутма!

Шу сабаб, шеригинг бўлса нодон дўст,
Зийрак душманингни — танласанг дуруст! …

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz