Ширин-шакар сўзларни,
Гапирувчи бу тилдир.
Турли уруш — жанжални,
Чақирувчи шу тилдир.
Бир қарич келар ўзи.
Беркинар тиш ортига.
Яралар отган сўзи,
Миниб жахл отига.
Яхшиямки тилимиз,
Ёлчимаган суякка.
Йўқса доим юзимиз,
Қолар эди уятга!…
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ