Бахор эди, чиқсам кўчага,
Дарахт кесишмоқда одамлар.
Билмам дарахт кирган нечага,
Кесаётган кишилар кимлар?

Яқинлашиб сўрадим: -«Нега,
Кесмоқдасиз дарахтни қийнаб?».
-«Дарахт шохи тегибди симга,
Кесмаймизку, ахир биз ўйнаб!».

Асли хаёт бироз бешафқат,
Аямайди, чиқса хам издан.
Олдимизга қўйилган мақсад,
Талаб қилар қурбонлик биздан!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz