Бекатда турарди автобус кутиб,
Нуроний кампир ва икки ўспирин.
Бириси ўзини «доно»дай тутиб,
Иккинчиси ўзин тутар камтарин.
Ўзини донодай тутган ўспирин,
Камтарин йигитга уқтирарди гап.
Одобу-ахлоқнинг барча «сирларин»,
Тинимсиз сўзларди. тўхтамасди лаб.
Бир замон автобус келиб тўхтади,
Халиги «ақлли» чиқди биринчи.
Агар у ақлли бўлганда эди,
Олдин чиқармиди, ўйлаб кўрингчи!
Иккинчи ўспирин қилмади бундай,
Бояги кампирни ўтказиб аввал,
Кейин автобусга чиқди шошилмай,
Қай бири ақлли, мана бўлди хал!…
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ