Эшитганман гохо шундай сўзни хам,
Бахт қушини қандай топади одам.
Ёшлигимдан шунга жавоб изладим,
Имкон бўлса уни тутмоқ кўзладим.
Катталар дер: -«Бахт қушинг бор сенинг хам,
Фақат уни қидириш керак. укам!».
Қайда экан унда менинг бахт қушим,
Шу саволда бўлиб қолди, эс-хушим.
Кўп қидирдим, бахт қушимни мен, аммо,
Ечилмасдан келди менда муаммо.
Лекин асло тушкунликка тушмайман,
Бахт қушини мен албатта ушлайман.
Лек бахт қуши оддий қушдан фарқ қилар,
Ялқов, худбин ва нодонни тарк қилар.
Бахт қушини яратамиз ўзимиз,
Ёрдам берар бунда бизга — қўлимиз!…
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ