Тоққа чиққанмисиз. эрта бахорда,
Нафас олганмисиз. соф хавосидан?
Юзни ювганмисиз, тоғнинг сувида,
Завққа тўлганмисиз, қуш навосидан?.

Қоялар устидан бургутлар боқиб,
Хар томон кўз ташлаб, ўлжасин пойлар.
Гохида шаршара, гохи тинч оқиб,
Тоғлар орасидан, мўралар сойлар.

Тоғларнинг таърифин, тугатиб бўлмас,
Бир бошдан гапирсам, бўлади шингил.
Минг бора айтгандан, яхшиси хуллас,
Бир марта кўрсангиз, тўлади кўнгил!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz