Дастурхонни кўзлаган,
Витаминдан сўзлаган,

Пишдим дея бўзлаган,
Ўз ўрнини излаган,

Сўнг қор — ёғиб, тузлаган,
Мен олмаман — музлаган!

Эх, одамлар, одамлар,
Боғда пишган «беғамлар»,

Узмасдан керак вақтда,
Қолдирдингиз дарахтда.

Нима менинг — гунохим,
Энди фойдасиз — охим.

Орзуим сизга айтсам,
Дастурхонни безатсам!,

Орзуларим энди пуч,
Хеч қолмади, менда куч.

Хозир эсади шамол,
Кейин мени бемалол,

Дарахтдан қилар жудо,
Хайр, энди — алвидо!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz