«Кўлмак сув» (шеър)

Кўлмак сувни ким хам кўрмаган,
Унда-бунда тўпланиб ётар.

Босиб олса, уни билмаган,
«Жавоб» қилиб, балчиғин «отар».

Зилол сувга тенглаб ўзини,
Мамансираб, осмонга етар.

Мажбур «эмиб», қуёш нурини,
Сўнг парланиб, йўқ бўлиб кетар!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ