Уйимизга келганда мехмон,
«Хуш келинг» деб, солиб дастурхон,

Дастурхонни безатиб шу он,
Иззат билан қиламиз мехмон.

Шундай одат — қонимизда бор,
Мехмон учун хар нарса бисёр.

Сиз хам келинг, мехмон бўлгани,
Бахт биз учун — уйнинг тўлгани!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz