«Космонавт-қурбақа» (шеър)

-«Қурбақани, ким умрида кўрмаган?»,
-«Нахот шеърга бошқа мавзу қолмаган?».

-«Босиб олдим, кеча мен қурбақани,
Сўнг гапидан ушлаб қолдим, ёқани!

Деди: -«»Нега босдинг?», дедим:-«Бехосдан,
Мени кечир, озор бердим, билмасдан!».

Деди:-«Майли, сени кечирай, аммо,
Бошқа менга қилма бундай муаммо.

Мендан зарар етмаган хеч бир жойда,
Хашоратни қираман, қилиб фойда.

Асосийси, сен юрганда «ясли» да,
Мен космосни забт этганман, аслида!»…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ