Учрашувга жўнади,
Қўлларида гулдаста.
Йигит яхши билади,
Ёри келади аста.

Келса анов йўлакдан,
Оққуш каби «сузганча»,
Шунда тутиб билакдан,
Сайр қилишар анча.

Лекин дил бўлди вайрон,
Қиздан дарак бўлмагач.
Хатто гулдаста «хайрон»,
Нима қилсин, келмагач!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz