Бахор. Борлиқ гулга бурканиб,
Гул — чечаклар таратади ис.
Сайр қилиб, шўх-шодон кулиб,
Дала-боғга чиқар ўғил-қиз.

«8-март» экан сана,
Оналарнинг байрами бугун.
Шу байрамни қилиб тантана,
Муборакбод этайлик — бу кун!

Хеч гапирманг, имкон хақида,
Қимматбахо совға шарт эмас.
Бир эътибор — керак аслида,
Шуни хам қилмаган — мард эмас!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz