Мен бувамни соғиндим,
Кўргим келади, бироқ,
Бобом йироқда энди,
Бағрига олган тупроқ.
Бувам кетиб фронтга,
Душман билан курашган,
Асло чекинмай ортга,
Ғалабага эришган.
Агар хаёт бўлганда,
Ошар эди, юздан хам.
Эсимда, хаёт чоғи,
Тетик эди, биздан хам.
Йиллар ўтиб орадан,
Қанча сув ўтди оқиб.
Бувам хамон тепадан,
Турибди бизга боқиб!…
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ