Қайлардасан, илхом париси?,
Нега мендан кетгансан йироқ?.
Шеър битмоқчи эдим, сираси,
Уринишим — бехуда бироқ.

Бунча илхақ қилдинг одамни,
Сени қайдан қидирай ахир.
Кезиб чиқсам хамки оламни,
Тополмасман, сени барибир.

Чунки сени яратар инсон,
Буни кечроқ тушундим, нетай.
Мен хам сени яратиб, бу он,
Дил сўзларим — қоғозга битай!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz