Денгиз юлдузи дер, жониворларга:
-«Кўкдаги юлдузлар — қондош бизларга!».

Балиқлар бўш келмай, гапни «тизади»:
-«Қарангки, булут хам — биздай сузади».

Чивин дер: — «Мен учиб, кўкни қучаман,
Бургут хам учади, мен хам учаман!».

Тошбақа судралиб, дей олди аранг:
-«Қуёш хам — мен каби, думалоқ қаранг!».

Манфаат кўзловчи — қариндош сероб,
Сиздан наф бўлмагач — бўлишар сароб!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz