Янги йил келди яна,
(Нима қилсин келмасдан?).
Болалар чанғи, чана
Учишар дам олмасдан.

Ким қорбўрон ўйнаган,
Қорбобо ясаган ким,
Кимдир шеърлар ёд олган,
(Совға учундир, балким).

Яна кимдир ёзар хат,
Қорбобога тилагин.
У хам хал қилар албат,
Билгач нима «керагин».

Эски йилга деб «хайр»,
Биз кузатиб қоламиз.
Янги йилни хар сафар,
Шундай кутиб оламиз!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz