Кампир деди, тутоқиб:
-«Бир гап эшитдим бугун.
Неча «милён» йил ўтиб,
Қуёш топармиш якун!.

Яхшиям ёшимизни,
Яшаб олдик, хайрият!».
Чол дер: -«Биз ўзимизни,
Ўйласак, бўлар уят!.

Лекин, нохақсан, кампир,
Худбин бўлма, бу қадар.
Ўша даврда — ахир,
Бизнинг авлодлар яшар!.

Шу сабабдан, иккимиз,
Қилайлик, яхши ният,
Ўша авлодларимиз,
Қуёши бўлсин, шояд!»…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz