Шакли халқа мисоли,

У никохнинг тимсоли!

(НикоХ узуги)

Қоп-қора у, мисли тун,

Қишда асқотар лекин.

(кўмир)

Қараганга — қарайди,

Топингчи, бу нимайди?…

(кўзгудаги аксингиз)

Ранги оппоқ — тош эмас,

Қатиғи бор, бош эмас!…

(тухум)

Чўпнинг бошин ишқасам бирров,

Пайдо бўлар — бир зумда олов!…

(гугурт чўпи)
  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz