Автохалокатга учраган ёшгина йигитчани сўроқ қилиб, инспекторлар баённома расмийлаштирмоқда эдилар:

-«Сизни маст холда рулга ўтиришингиз — йўл харакати қонун-қоидаларига мутлақо зид эканлигини биласизми? Бунга қандай йўл қўйдингиз? Маст холатда рулга ўтиришга ким сизга рухсат берди?!…».

-«Отам!».

-«Нима, отангиз хам сизга ўхшаб ахмоқмиди?».

-«Йўқ, ахмоқ эмас, у хам маст эди!»…

«Турмушга чиққан дугонанинг гаплари…»

Икки севишганлар учрашувга чиқиб, ўзаро сухбатлашиб ўтирардилар. Йигит осмонга қўлларини чўзиб, шундай дебди:

-«Азизим, мен сизга хов анови ойни олиб берайми ёки нариги ёнидаги чарақлаган юлдузними?».

Қиз хаяжондан энтикиб, дебди:

-«Қўйинг, овора бўлиб нима қиласиз!…Ха, айтмоқчи, ўша ой-юлдузларни тўйимиздан кейин хам айтсам, олиб берармидингиз?».

-«Биласизми, тўйдан кейин оила-рўзғор дегандай, бу нарсаларга вақт бўлмаса керак. Қолаверса, бу ой-юлдузлар биздан бошқалар учун хам керак-ку, ахир! Ёки гапларимга хафа бўлдингизми?…»

-«Э,йўғе, мен шунчаки дугонамни гапларини бир….. «

-«Қайси, анави турмушга чиққан дугонангизнинг гаплариними?…»

«Бирор фалокатни бошлагани аниқ»

Насриддин Афандининг турмуш ўртоғи уйда бир ўзи телевизор кўриб ўтириб, ундаги ахлоқ-одоб мавзусидаги дастурлардан рухланиб кетиб, Афандига телефон қилибди:

-«Дадаси, тўғрисини айтинг, сиз мени яхши кўрасизми?».

-«Ха, албатта онажониси, Тинчликми, ахир? Бирор бир каттароқ нарса харид қилдингми? Ё каттароқ пул…».

-«Э-э, қўйсангизчи дадаси, ўзим шунчаки…».

-«Хозироқ уйга борайми, онажониси?».

-«Ха, майли…агар…халиги…».

Насриддин Афанди шу захотиёқ ўғлига телефон қилибди:

-«Ўғлим, қаерда бўлсанг хам, тезда уйга етиб кел. Мен хам хозир етиб бораман. Онанг ё машинани уриб олган ёки бошқа бирор бир фалокатни бошлагани аниқ!…»

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz