Мухаббат таърифи, хақида азал,
Битилган қанчалар, ашъору — ғазал.

Барида мухаббат, куйлаб ўтилган,
Мухаббат дардлари, унда битилган.

Шунча куйлансада, уни барибир,
Мухаббат — бир умр, сирли қоладир.

Кўнгиллар ўзаро бўлганда шайдо,
Ўртада мухаббат бўлганда пайдо,

«Сехрли» сўзларни сўзласа лаблар,
Талпинса хапқириб, ўзаро қалблар,

Бундайин мухаббат, бўлмагай барбод,
Ўчмагай, сўнмагай — яшар умрбод!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz