Дунё ишлари кемтик,
Баъзан хайрон қоламиз.
Хақиқатга боқмай тик,
Кейин ўйга толамиз.

Бир кун сўрабди инсон,
«Кулча» бўлган илондан:
-«Тўғрисин айт, эй илон,
Қўрқмайсанми — инсондан?».

Илон жавоб қилибди,
«Қўрқсам бўлмасми, уят?!».
Сўнгра қочиб қолибди,
Фақат дермиш: -«Хайрият!»…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz