Қўнғир айиқ — оқ айиқдан сўрабди:
-«Нега сени рангинг оқ, менчи — қўнғир?».
Оқ айиқ хам, шундай жавоб қилибди:
-«Оқ ранг менга — хавфдан химоя ахир!».

-«Унда айтчи, дўстинг ким, душманинг ким?»,
-«Инсонлардир — хам душманим, хам дўстим!».
-«Адашяпгандирсан хозир сен балким?»,
-«Йўқ, йўқ, асло, айтсам мен гапнинг ростин,

Турличадир дунёдаги инсонлар.
Баробармас — бешта панжа қаралса,
Бири бизни хавфдан асраб, қўриқлар,
Қўлда қурол, овлайди бири эса!.

Хаёт ўзи, шундай барпо этилган,
Ўхшаб кетар — у каттакон «кема»га.
Биргаликда сузмоқ — қисмат битилган,
Майли, фақат — инсоф берсин, хаммага!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz