Дунёда умрнинг ўлчови бўлмас,
Ким узоқ яшайди ва кимдир қисқа.
Хатто шифокор хам, кафолат бермас,
Ахир бир хил эмас, хар кимнинг ризқи.

Ха, тўғри, баъзилар яшаб қисқароқ,
Бу фоний дунёни эрта тарк этар.
Ана шу лахзалик умрида бироқ,
Ўзидан ўчмас из — қолдириб кетар!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz