Кеча ушбу лавозимга депутатлар томонидан Феруза Эшматова номзоди маъқулланганди.

Собиқ омбудсман – Улуғбек Муҳаммадиевнинг ишдан кетиш сабаблари айтилди

Фото:Халқ сўзи

Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) матбуот хизмати собиқ омбудсман – Улуғбек Муҳаммадиевнинг ишдан кетиш сабабларини маълум қилди  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Унга кўра, Улуғбек Муҳаммадиев беш йиллик сайлов муддати якунлангани сабабли ўз аризасига кўра ишдан кетган.

“Улуғбек Насриддинович Муҳаммадиев беш йиллик сайлов муддати якунлангани сабабли ўз аризасига кўра ишдан кетди. У ўз номзодини қайта кўрсатишни хоҳламади. Aслида, Омбудсман сайлови 2020 йилда бўлиб ўтиши керак эди. Лекин, пандемия сабабли қолдирилганди”, дейилади ташкилот хабарида.  

Эслатиб ўтамиз, ушбу постга жорий йил 15 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан Феруза Эшматова номзоди маъқулланди.

От qwert.uz