Қайд этилишича, сайлов жараёнларини ташкиллаштириш юзасидан чора-тадбирлар дастури ҳам ишлаб чиқилади.

Ўзбекистонда 2021 йил 1 мартдан президент сайловига тайёргарлик жараёнлари бошланади

Фото:UzNews.uz

Ўзбекистон президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш бўйича аниқ чоралар белгиланади. Мазкур вазифани бажариш муддати этиб 2021 йил 1 март санаси белгиланган  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган 2021 йил Давлат дастури лойиҳасида белгилаб қўйилмоқда.

Мазкур ҳужжат лойиҳасида қайд этилишича, сайлов жараёнларини ташкиллаштириш юзасидан чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади.

Дастурда сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва халқаро стандартлар бўйича билимларини тизимли асосда шакллантириш ҳамда аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаш назарда тутилади.

Шунингдек, халқаро кузатувчилар томонидан берилган мақбул тавсияларни миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш бўйича таклифлар ҳам ишлаб чиқилади.

От qwert.uz