Монтаж қилинган мазкур видеода пиёда бир сакраб Spark’га чиқиб олади.

TikTok’чи ҳаракатланаётган Spark’да хавфли трюкни амалга оширди — видео

Фото:Видеодан кадрлар

TikTok ижтимоий тармоғида эълон қилинган видеода иккита лавҳа монтаж қилинган бўлиб, уларнинг бирида пиёда йўлда сакраб, иккинчисида ҳаракатланаётган Spark автомобилида пайдо бўлиб қолади  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати маълум қилишича, 2021 йили 18 январь куни Spark ҳайдовчиси – 25 ёшли Ойбек О.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5 моддаси бўйича (“Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши”) маъмурий баённома расмийлаштирилди. 

Ҳозирги вақтда видеода иштирок этган пиёданинг шахси аниқланди – унга нисбатан ҳам тегишли чоралар кўрилмоқда. 

“Ҳурматли TikTok ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари! Унутманг, янги контент орқасидан қувиб ҳаётингизни хавф остига қўйманг. Мазкур интернет-майдон фойдаланувчилари орасида вояга етмаганлар ҳам бор, улар монтаж қилинганини тушунмасдан нотўғри хулоса чиқаришлари мумкин”, дейилади ИИББ хабарида.

Аввалроқ, қарама-қарши йўналишда автомобилини бошқарган андижонлик TikTok’чи 2 млн 230 минг сўм жаримага тортилганди.

От qwert.uz