Ногахон автобус, силкиниб бирдан,
Яна давом этди, манзили сари.
Лекин ажабланмас, хеч ким бу холдан,
Гўё ўткинчидай, буларнинг бари.

Турли йўловчилар жой олган бунда,
Барида ўзгача, ўйлар — ташвишлар.
Автобус манзилга етиб борганда,
Барча «ташвиш»ларни бекатга «ташлар».

«Ташвиш»дан бўшаган автобус аранг,
Оғир «уф» тортади, ўтиб бир четга.
-«Мен зўрға бир соат — чидадим қаранг,
Қойил инсондаги чидам — саботга!»…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz