Йиллар ўтиб, учрашдик яна,
Кўзлар-кўзга тўқнашди яна.

Нигохингдан нелар таралар,
Янгиланиб эски «яра»лар.

Лекин энди қайтмас у кунлар,
Қайтмайди у сехрли тунлар.

Биз учрашдик, бу сафар — гулсиз,
Тикиламиз узоқдан — унсиз.

Шу пайт келди, фарзандинг чопиб,
Уни қучдинг, юзидан ўпиб.

Барин гўё унутган эдинг,
Секингина — «Яхши қол!» дединг.

Тўрт-беш қадам босгандим, шу пайт,
Исмим айтиб, дединг: -«Ортга қайт!».

Мен қайрилиб, «Ха!» дедим. лекин,
Ўғлинг «Ха» деб, улгурган экан!.

Шу тариқа, қалбим «калтаклаб»,
Кетдинг аста — ўғлинг етаклаб!…

***

Шундан бери, ўтди кўп йиллар,
Эсди қанча дайди шамоллар,

Кексаликнинг гашти йўлимда,
Сочларим оқ, хасса қўлимда,

Не ажабки, учрашмасак хам,
Янгиланар, хар замон «ярам»!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz