Авиакомпания Қозон ва Краснодардан чартер рейсларни амалга оширади.

Uzbekistan Airways Россиянинг икки шаҳридан Тошкентга чартер рейсларни йўлга қўймоқда

Фото:UzNews.uz

Авиакомпания 2021 йил 2, 9, 16 ва 23 февраль кунлари Қозондан Тошкентга чартер қатновларини амалга оширади — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

–  Қозон — Тошкент: жўнаб кетиш соат 18:30 да, етиб келиш соат 23:30 да

Чипта нархи (расмий сайт маълумотларига кўра):

Иқтисодий: 1 733 370 сўмдан;

Бизнес: 6 045 549 сўмдан.

Шунингдек, Краснодардан Тошкентга чартер қатновлари 2021 йил 9 ва 23 февраль кунлари амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

–  Краснодар — Тошкент: жўнаб кетиш 21:20 да, етиб келиш соат 02:50да

Чипта нархи (расмий сайт маълумотларига кўра):

Иқтисодий: 3 578 095 сўмдан;

Бизнес: 6 939 058 сўмдан.

Uzbekistan Airways’нинг огоҳлантиришича, Ўзбекистонга Россия шаҳарларидан ПЗР-тестдан (парвоздан камида 72 соат ичида амалга оширилган) ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этилган ва Ўзбекистон виза режимига риоя қилинган ҳолда парвоз қилишга  рухсат этилади. ПЗР маълумотномасига эга бўлмаган йўловчилар авиакомпаниянинг қатновларига қўйилмайди.

От qwert.uz