Учтепа туманидаги ХУЖМШ раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Фото:UzNews.uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги “B-K.” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбарларининг қинғирликлари фош қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура UzNews.uz’га хабар берди — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри хабар беради.
Уларнинг кўп қаватли турар жой уйларининг эксплуатация хизмати учун аҳоли томонидан тўланган 68,9 млн сўмни ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, талон-торож қилинганликлари аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича “B-K.” ХУЖМШ раҳбарларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
