Табиий офатлардан сақланиш мақсадида, инсон табиатни бошқара олмаса хам, лекин у ўзини ва атрофидагиларни бошқариши мумкин…

Хеч нарса бермасдан туриб олишга уринган инсон, кўп холларда, табиатда — ўғри ёки браконьерга, жамиятда эса порахўрга айланади

Зарарли одатларга яқинлашиш — кексаликни тезроқ яқинлашишига олиб келади.

Томоша сўнггида қаттиқ қарсак чалган томошабин — томошадан қаттиқ таъсирланмаган бўлиши мумкин.

Агар нисбийлик бўлмаса, чиройли ва хунук деган тушунча хам бўлмасди.

Хаётда хар нарсанинг меъёри бўлгани яхши, хаттоки — меъёрнинг хам…

Баъзида инсонлар ёлғон сўзлаш бобида шунчалик устаси фаранг бўлиб кетадиларки, хатто ўз ёлғонларига ўзлари хам ишона бошлайдилар.

Чинакам фожиага учраган инсон — бошига тушган фалокатни бартараф қилиш учун курашаётган инсон эмас, балки, ана шундай вазиятда нима қилишини билмай, саросимага тушиб турган инсондир.

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz