ЗАНГИОТАДАГИ БОҒЧАЛАРНИНГ БИРИДА “ЎЛИК ЖОН”ЛАР ҲИСОБИГА ҚАРИЙБ 1 МЛРД СЎМ ИШ ҲАҚИ ЁЗИЛИБ, ЎЗЛАШТИРИБ ЮБОРИЛГАН
Мудира ва бошқалар МТМда ишламайдиган 37 нафар, шу жумладан 4 нафар яқин қариндошини ишга қабул қилиб, бюджет маблағларини ўмарган — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри хабар беради.

Фото:Иллюстрация
Зангиота туманидаги 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти мудираси ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 2014-2020 йиллар давомида амалда МТМда ишламайдиган 37 нафар, шу жумладан 4 нафар яқин қариндошини ишга қабул қилиб, бухгалтерия ҳужжатларига сохта маълумотлар киритиш орқали ҳужжатларни қалбакилаштириб, 983,5 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилишган.
Ушбу ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота тумани бўлими ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги мутахассислари билан ҳамкорликда тумандаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган текширувда аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан МТМ мудираси ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.