Пичоқланган ота олинган тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этди.

Тошкентда 17 ёшли мактаб ўқувчиси отасини пичоқлади

Фото:UzNews.uz

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, 2021 йил 22 январь куни соат 01.00 да Яккасарой тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига Шота Руставели кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида оилавий келишмовчилик юзага келгани ҳақида хабар келиб тушади  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари тегишли манзил бўйича етиб бориб, 47 ёшли муқаддам судланган А.И.ни пичоқланган ҳолда топишди. А.И. шифохонага етказилди, аммо шифокорларнинг сайъ-ҳаракатларига қарамасдан, ҳаётдан кўз юмди.

Аниқланишича, ҳодисага А.И. ва унинг 17 ёшли ўғли, ўрта мактаб ўқувчиси ўртасида юзага келган келишмовчилик сабаб бўлган.

От qwert.uz