Вертиго – бош айланиши хуружи кўпинча тўсатдан пайдо бўлади. Бу эса ҳар қандай одамда ҳам ваҳима уйғотиши табиий. Кунига бир нечта бемор бош айланиши шикояти билан шифокорга мурожаат қилади. Шунингдек, вертиго кўпинча 40 ёшдан ўтганларда учрайди  — deb bu haqda «Daryo» nashri  xabar beradi.    

Фото: «Домашний очаг»

Айни пайтда бу турли хил касалликларнинг аломати бўлиши ҳам мумкин. Демак, хуруж пайтида инсон ўзини қандай тутиш керак, у яна қайта такрорланмаслиги учун қандай шифокорга мурожаат қилиш кераклигини билиш муҳим.

Бош айланганда нима қилиш керак?

Бош айланиш хуружи тўсатдан ўткир кўнгил айниши, қусиш, терлаш, юрак уришининг тезлашуви ва қўрқув билан кечиши мумкин. Бош айланиши тана ҳолатини ўзгартирганда кучаяди.

Бунинг учун:

  • Қулай ҳолатга келиш: ётиш, ўтириш ёки қаттиқ нарсага суяниш керак.
  • Тинчланишга ҳаракат қилиш керак, иложи бўлса, дам олиш яхши. Чунки бош айланиш хавф туғдирмаса-да, жуда ёқимсиз ҳолат саналади.
  • Кўзни юмиш ҳам бироз енгиллик беради. Агар бу ҳам ёрдам бермаса, тепа қисмдаги бир нуқтага қараш тавсия этилади.
  • Қон босимни ўлчаш мақсадга мувофиқ.
  • Агар бош айланиши кучли бўлса, кўнгил айниши, заифлик, кўриш қобилияти, нутқнинг бузилиши, ҳаракатлардаги ноқулайлик юзага келса, шифокорга мурожаат қилиш керак. Агар шифокор томонидан ушбу шароитда ёрдам берадиган дори воситаси бўлса, уни дарров қабул қилиш керак.

Фото: «Домашний очаг»

Хуруж такрорланмаслиги учун нима қилиш керак?

Бош айланиши хуружларини бошдан кечирган одам унинг такрорланишига сабаб бўлиши мумкин бўлган омилларни билиши керак. Кўпинча бош айланишининг сабаблари стресс, сурункали чарчоқ ва уйқусизлик, қаттиқ парҳез ва сувсизланиш ҳам бўлиши мумкин. Шунинг учун хуруж биринчи марта юз берса, эҳтимол, бу организм ортиқча ишлаганидан дарак бўлиши мумкин.

  • Уйқуни меъёрига келтириш керак. Кунига камида 7-8 соат ухлаш керак.
  • Кучли парҳезлардан тийилиш ва режа билан овқатланишни йўлга қўйиш зарур.
  • Суюқлик миқдорини назорат қилиш керак. Вояга етганлар камида 2 литр суюқлик ичиши керак.
  • Стресс даражасини пасайтириш муҳим.
  • Организмни кузатиб бориш ва чарчаганда танаффус қилиш тавсия этилади.

Бундан ташқари, вертиго 80 дан ортиқ касалликнинг аломати бўлиши ҳам мумкин. Гипертония билан касалланган беморда босимнинг кескин кўтарилиши натижасида менера – кўп миқдордаги туз ёки стресс, умуртқа поғонаси остеохондрози билан боғлиқ муаммоларда бош айланиши кузатилиши мумкин. Шунинг учун ҳам бош айланиши сабабини аниқлаш зарур.

Қандай шифокорга мурожаат қилиш керак?

Бош айланиши билан боғлиқ муаммоларга ихтисослашган шифокор – бу отоневролог. Бу каби мутахассислар жуда кам. Бош айланиш ҳолатига ўз вақтида тўғри ташхис қўйиш эса ҳар бир инсон учун муҳим ҳисобланади.

От qwert.uz