Пойтахтда яшовчи 2 нафар йигит Қозоғизистон фуқаросидан $4 мингга ўқотар қурол сотиб олган.

Дрон ёрдамида чегарадан ўтказилган Макаров тўппончасини сотиб олганлар қўлга олинди — видео

Фото:Видеодан кадр

Тошкент шаҳрида яшовчи икки фуқаро Тошкент туманидан ўтувчи ўзбек-қозоқ давлат чегараси яқинида дрон ёрдамида Қозоғизистондан контрабанда йўли билан юборилган ўқотар қуролларни олган вақтларида қўлга олинди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида маълум қилинди  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу қурол ўқ отиш учун яроқли ҳолатдаги Макаров тўппончаси эканлиги ва ўқдонида 6 дона ўқ бўлган.

Терговга қадар текширувда аниқланишича, йигитлар ушбу қуролни Қозоғизистон фуқаросидан $4 мингга сотиб олган. 

Ушланганлардан бири 2012 йилда 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш), 2019 йилда 169-моддаси (Ўғрилик) билан айбли деб топилган.

От qwert.uz