ПРЕЗИДЕНТ МАСЛАҲАТЧИСИГА ЯНГИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ

Ушбу лавозимни ИИВ раҳбарининг транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича собиқ ўринбосари эгаллади.

Президент маслаҳатчисига янги ўринбосар тайинланди

Фото:ИИВ

Дониёр Кадиров президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.  

Дониёр Кадиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан ишдан олинган Улуғбек Ташходжаев ўрнини эгаллади  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

У бунга қадар ички ишлар вазирининг транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.