ЎЗБЕКИСТОН ТИВ ЖУРНАЛИСТ ҚИЗГА ШИЛҚИМЛИК ҚИЛГАН ХОДИМИНИ ИШДАН БЎШАТДИ

Вазирлик ҳолат учун польшалик журналистдан узр сўради.

Ўзбекистон ТИВ журналист қизга шилқимлик қилган ходимини ишдан бўшатди

Фото:Agnieszka Pikulicka-Wilczewska / Facebook

Аввалроқ, аккредитациядан ўтмоқчи бўлган польшалик журналистга Ўзбекистон ТИВнинг Рустам исмли ходими шилқимлик қилгани ҳақида хабар берилганди.   

Ҳодиса бўйича бугун, 2 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида матбуот котиби A. Ходжиметов ва Агнешка Пикуличка-Вильчевска ўртасида учрашув бўлиб ўтган  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Маълум қилинишича, учрашув давомида журналистнинг аккредитацияси ва бўлиб ўтган воқеа билан боғлиқ қўшимча ҳолатлар аниқланди.

Чет эллик журналистдан ҳодиса учун узр сўралди.

Мазкур мухбир томонидан тилга олинган вазирлик ходими Ташқи ишлар вазирлиги тизимидан бўшатилган.

Польшалик журналистнинг аккредитациясини расмийлаштириш жараёни эртага 3 февраль куни якунланади.