ЖИНОЯТ КОДЕКСИГА ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИГА ОИД ҚАТОР МОДДАЛАР КИРИТИЛМОҚДА

Жумладан, вояга етмаганларни ноқонуний диний ташкилотларга жалб қалб қилганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

Жиноят кодексига вояга етмаганларнинг ҳуқуқларига оид қатор моддалар киритилмоқда

Фото:parliament.gov.uz

Жиноят кодексида вояга етмаган шахсни Ўзбекистонда ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар, оқимлар, секталар фаолиятида қатнашишга ундаш учун жиноий   жавобгарлик, шу билан бирга, Жиноят-процессуал кодексига қўшимча киритилиб, мазкур жиноятнинг тергови ички ишлар органига тегишли экани белгиланмоқда  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Бу борадаги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2021 йил 3 февраль куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида муҳокама қилинди.

Таъкидланганишича, Жиноят кодекси ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахснинг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда унга моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш орқали у билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш учун жавобгарликни белгилайдиган модда билан тўлдирилмоқда.

Шу билан бирга, мазкур жиноят объекти сифатида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахс нормал ва ахлоқий ривожланаётани инобатга олиниб, жиноят субъекти ёшини 18 ёшдан белгилаш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари Жиноят кодексига вояга етмаган шахсни меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаганлик учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликни белгиловчи ўзгартириш киритилмоқда.

Депутатларнинг фикрича, қонуннинг қабул қилиниши мажбурий меҳнатга тўлиқ чек қўйилишига, вояга етмаган шахсларнинг манфаатларини таъминлашга, бу борада Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятлари бажарилишига ва шу тариқа давлатимизнинг турли баҳолаш индексларидаги рейтинги кўтарилишига хизмат қилади.