Шўх шумтака болага,
Савол бердилар кулиб:
-«Етганингда вояга,
Етишасан ким бўлиб?».
Жавоб қилди албатта,
Бола бир оз туриб, жим:
— Бўлганимда мен катта,
Билинг. бўламан — «хеч ким»!».
Дейишди: -«Жуда хам соз!»,
Катталар жавоб қилиб,
— «Хеч ким» бўлганинг боис,
Яшайсан «хеч ким» бўлиб.
Жамият учун сендан,
Наф бўлмагач иложсиз,
«Изсиз» кетасан чиндан,
Дунёдан — номсиз, эсиз…!
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ