Ангрен шаҳар ХТБ мудири Роҳила Абдуқодирова 41-мактабда содир бўлган ҳолатга изоҳ берди.

“Сиз боксчисиз, яна уринг”: Ангренда ўқитувчи дарс пайти ўқувчини урди — видео

Фото: Видеодан кадр

Маълум бўлишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 4 февраль куни 41-мактабнинг биология фани ўқитувчиси З. Турдиева 5-соат дарс машғулоти вақтида 9-“В” синфда биология фанида видеотасвирга олинган  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Шу куни 9-”В” синф ўқувчиси Асадбек Қутбиддинов дарсга дафтарсиз келган. Ўқитувчи доскага мавзу ва режани ёзаётган пайтида А. Қутбиддинов рухсатсиз биринчи қатордан тўртинчи қаторнинг биринчи партасига бориб ўтирган ва дарс жараёнига халақит қиладиган қилиқлар қилиб, қолган барча ўқувчиларни дарсдан чалғитган. 

Ўқитувчи ўқувчини кетма-кет беш мартадан қўп огоҳлантиришига қарамай, дарс жараёнига халал берган. Ўқитувчи мавзуни тушунтираётган вақтда ҳам ўқувчи яна ноўрин қилиқлар қилиб ўқитувчини ва ўқувчиларни дарсдан чалғитаётгани учун уни доска олдига чиқариб, нега бундай қилаётганлиги бўйича изоҳ беришини сўраганида, орқасига қараб яна қилиқ қилиб синфдаги ўқувчиларни кулдиргани учун ўқитувчи З. Турдиева ўқувчи А. Қутбиддиновнинг курткасини устидан бир мушт туширди. 

Ўқувчи А. Қутбиддинов ўқитувчи З. Турдиевага “Сиз боксёрсиз, яна мушт тушуринг” деб ўқитувчини қуюшқондан чиқаргани учун ўқитувчи жаҳл устида ўқувчига бир неча бор мушт туширган. Ўқувчи дарс тугаганидан кейин яна ўқитувчини масхара қилиб хонадан чиқиб кетган. Ўқитувчи З. Турдиева бу ҳолат бўйича мактаб раҳбариятини ва синф раҳбарини огоҳлантирмаган. Сабаби ўқитувчи қон босими кўтарилиб хонада чамаси икки соатлар ўтириб, сўнг ўзи раҳбарлик қилаётган 6-“Д” синфда жорий йилнинг 5 февраль куни бўлиб ўтадиган тадбирга тайёргарлик кўрган. 

Жорий йилнинг 8 февраль куни ўқитувчи ҳар доимгидек 9-“В” синфда дарсни ўтган. Ўқувчи А. Қутбиддинов жорий йилнинг 4 февраль куни дарс машғулотларига халақит қилиб ўқитувчини қуюшқондан чиқаргани учун ўқитувчи З. Турдиевадан узр сўраб қилган ишидан минг бор пушаймон эканлигини маълум қилди ва ўқитувчи билан ўзаро келишиб олишди. 

Ўқитувчи З. Турдиева ҳам ўқувчи ва унинг ота онасидан бўлиб ўтган ҳолат учун кечирим сўради.

От qwert.uz