Жиноят кодексида “оммавий тартибсизликка даъват қилганлик” учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда

Энди оммавий тартибсизликка ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга оммавий даъват қилиш ҳам жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Жиноят кодексида “оммавий тартибсизликка даъват қилганлик” учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда

Фото: ИллюстрацияЖиноят кодексининг 244-моддаси ўзгартирилмоқда. Бу ҳақда “Миллий тикланиш” партияси раҳбари Алишер Қодиров маълум қилди  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Унга кўра, мазкур моддада ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига фаоллик билан бўйсунмасликка, оммавий тартибсизликка ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга оммавий даъват қилиш каби ҳуқуқбузарлик учун жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши назарда тутилмоқда.  

Эслатиб ўтамиз, амалдаги кодекснинг 244-моддаси оммавий тартибсизликлар учун жиноий жавобгарликни белгилаб, жумладан қуйидагиларни:  

–  Қурол ёки қурол сифатида фойдаланиладиган бошқа нарсаларни ишлатиб ёхуд ишлатиш билан қўрқитиб шахсга нисбатан зўрлик ишлатиш, қирғин солиш, ўт қўйиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш орқали содир этилган оммавий тартибсизликлар ташкил қилиш, шунингдек, оммавий тартибсизликларда фаол қатнашишни назарда тутади.

Мазкур модданинг санкциясига кўра, бу каби жиноий ҳаракатлар ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.