Коронавирус пандемияси туфайли «Оскар» мукофотининг тақдирлаш маросими бир вақтнинг ўзида бир неча жойда бўлиб ўтади

2021 йилнинг 25 апрель куни бўлиб ўтадиган «Оскар» мукофотининг 93-тақдирлаш маросими бир вақтнинг ўзида бир неча жойларда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Esquire хабар берди.

Фото: Legion Media

«Дунё томошабинларига маросимни намойиш этиш ва пандемияга қарши талабларга риоя қилиш учун тақдирлаш маросимининг эфирга узатилиши турли жойларда, жумладан, машҳур Dolby театрида ҳам ўтказилади», — дейди Америка кинематография академиясининг вакили  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради. Шунингдек, яқин кунларда батафсил маълумотлар тақдим этилиши ҳам таъкидланган. Маросим ким томонидан олиб борилиши ҳали маълум эмас.

Қолаверса, 2021 йилнинг 9 февраль куни Андрей Кончаловскийнинг «Азиз ўртоқлар!» фильми «Оскар» мукофотининг «Энг яхши халқаро фильм» номинацияси бўйича рўйхатга киритилган. Бундан ташқари, мукофотга номзодлар рўйхатида россиялик режиссёр Виктор Косаковск томонидан АҚШ ҳамда Норвегияда оқ-қора форматда суратга олинган «Гунда» фильми ҳам бор. У «Энг яхши тўлиқ метражли ҳужжатли фильм» номинациясида қатнашади. Барча номинациялар 2021 йилнинг 15 март куни эълон қилинади.

2020 йилнинг баҳорида Америка кинематография академияси «Оскар» тақдирлаш маросими қоидалари 2021 йилда ўзгаришини эълон қилган эди. Шундай қилиб, биринчи марта фильм ва премьералар кинотеатрда эмас, балки платформаларда намойиш этилади. Аввалроқ коронавирус пандемияси туфайли 2020 йилнинг июнь ойида ташкилотчилар томонидан «Оскар—2021» тақдимоти 28 февралдан 25 апрель санасига кўчирилган.

Хабарларга кўра, «Олтин глобус» тақдирлаш маросими ҳам онлайн тарзда ўтказилади. Лос-Анжелес ва Нью-Йоркда бўлиб ўтиши режалаштирилаётган маросимни Тина Фей ва Эми Полер олиб боради.