-«Бу йўл бизни олиб борар — қаерга?»
-«Йўл бормайди, бор ўзинг — ўша ерга!
Хозиргача турганди йўл — жойида,
Хафа бўлма, шунақадир — қоида!»

-«Хой қалдирғоч, қалдирғоч.
Ток уради, симдан қоч!».
-«Шамоллабсан, қоч ўзинг,
Нахот кўрмаса кўзинг?
«Химоя»си бор симни.
Ток урмайди — хеч кимни!»…

-«Денгиз суви — нега шўр,
Чучук бўлса, бўлар зўр!».
-«Бу, табиий — нишона.
Шўр бўлмасин — пешона!
Қўятургин, бошқасин,
Мана шундан — асрасин!»…

Қаранг, олов — қандайин завқли,
Бир томондан — у жуда хавфли!…
Ақл билан ёндошсанг унга,
Хизмат қилар, албатта сенга.
Эхтиётсиз бўлганинг сари,
«Муаммо»га айланар бари!…

-«Хазиллашма, мен ахир — шерман!»…
-«Қуролим бор, браконьерман!».
-«Ха, ўлмасам, кўрарман — ишон,
Қўлларинга солишар кишан!»

-«Дўстлашайлик, мен солмайман хавф!»
-«Бу дўстликдан — менга нима наф?.
Дўстлик тугар — бир йил муддатда,
Бир йил яшайсизлар — одатда!».
-«Капалаклар — яшайди қисқа,
Лекин бордир — унинг хам ризқи!»…

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz