-Хўш, айтингчи, сезилмайдими оғриқ?
-Бу игнанинг диаметрига боғлиқ!

-Сиз, айтингчи, игна диаметри…вой-й!
Тугагандир муолажа хойна-хой…?

-Сабр қилинг, чиданг, севинг хаётни,
Мен энди бошладим, амалиётни!…

-Тажрибангиз борми, унда ишқилиб?
-Тажриба нима қилсин, кеча келиб!…

-Эшитган бўлсангиз — янгилик, дада,
Вулқон уйғонибди- Италияда!…

-Укангни уйғотгин — сен тўхтаб гапдан,
«Янгилик» келмасин — менга мактабдан! …

-Ушлаб турамизми — тугагунича?
-Ха. ха, уддалаймиз — буни менимча!

-Хар-холда, барибир, эхтиёт бўлса…
-Хўш нима дейдилар, қўл куйиб қолса?

-«Ха унда: Бу кунлар — ўтарда кетар,
Фақат қўлларингни — куйгани қолар!»

-Қандай маза — қорда ухламоқ!,
-Шамолласак, оғриса томоқ?…

-Қорда ухлаш — кирган урфга!
Таъсир қилмас совуқ — Эльфга!

Шунинг учун, узатиб оёқ,
Қор ичига кирайлик тезроқ!…

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz