Ўзбекистонда кутилаётган совуқ мевали дарахтларга зарар етказиши мумкин

Жорий ҳафтада айрим ҳудудларда ҳаво -15 даражагача совиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда кутилаётган совуқ мевали дарахтларга зарар етказиши мумкин

Фото: Юрий Ким / UzNews.uz“Ўзгидромет” 25-27 февралда кутилаётган совуқ мевали дарахтларнинг ёзилган куртаклари ва гулларига зарар етказиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

“Февраль ойининг иккинчи ўн кунлигида ғайритабиий юқори ҳаво ҳарорати ҳисобига мевали дарахтлар, тут ва токнинг баҳорги вегетацияси ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 2,5-3 ҳафта эрта бошланди.

Ўн кунликнинг биринчи ярмида республика ҳудудининг катта қисмида мевали дарахтларда ялпи куртакларини бўртиши ва очилиши бошланди. Ўн кунликнинг охирига келиб эса эрта гуллайдиган мевали дарахтларни гуллаши бошланди”, дейилади “Ўзгидромет” хабарида.

Ҳафта ўртасида айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати -15 даража совуқгача тушиши кутилаётгани айтилганди.