Тошкент шаҳар ИИББ аҳолидан спа-салонлар бўйича келиб тушаётган шикоятлар сони ортгани ва бу борада тегишли профилактик тадбирлар ўтказганини маълум қилди.

Тошкентдаги туманлардан бирида интим хизматлар кўрсатувчи спа-салон аниқланди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББТошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, пойтахт аҳолисидан фаолиятига яқинда рухсат берилган спа-салонлар бўйича келиб тушаётган шикоятлар орта бошлаган. Унда мазкур муассасаларда фоҳишахоналар мавжудлигидан арз қилинган  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

ИИББ ходимлари томонидан қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олишга қаратилган тадбирлар ўтказилди.

Жорий йилнинг 23-24 февраль кунлари Яккасарой туманида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида бир қатор спа-салонлар фаолияти текширилди ва “қўшимча” хизматлар таклиф қилинаётгани билан боғлиқ фактлар аниқланди.

Хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор майор Муниса Абдураҳмонованинг маълум қилишича, спа-салон очган тадбиркорлар одатда унинг фаолиятида қатнашмасдан, масъулиятни менежерларга юклашади. Натижада масъул шахсда ноқонуний хизматлар ташкил этиш икмонияти пайдо бўлади. Салон эгаси учун эса ички ишлар органлари ходимларининг ташрифи кутилмаган янгиликка айланади.

От qwert.uz